10:00 / 19.07.2017
13387

Beeline Россия абонентлари билан бепул мулоқотни тақдим этмоқда

Алоқа оператори Beeline бепул халқаро алоқа тақдим этувчи акция ҳақида хабар беради.

Акция доирасида Россия Федерацияси ва Қозоғистон ҳудудида ҳисобларини тўлдирган Beeline Ўзбекистон абонентлари «Билайн Россия» билан мулоқот учун – бонусли 10 бепул дақиқага эга бўлишса, ўз ҳисобларини бир маротабанинг ўзида 3 доллар ва ундан ортиқ маблағга тўлдирган абонентлар 10 бепул дақиқага эга бўлишади. Бепул дақиқалар ҳисоб тўлдирилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида амал қилади. Бонусли ҳалқаро дақиқаларни текшириш коди *112#

Акция 2017 йилнинг 31 декабрь кунига қадар амал қилади.
 

Top