16:23 / 21.07.2017
12469

19 июль куни Тошкентда 5 та ЙТҲ юз берди, 2 инсон ҳаётдан кўз юмди

2017 йилнинг 19 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 5 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 8 нафар шахс тан жароҳати олган, 2 нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 19 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2788 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 734 тасини қўпол турдаги, 24 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 19 июль куни жами 409 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 252 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 157 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Top