08:31 / 25.07.2017
8607

Жеймс Бонд ҳақидаги юбилей, 25-фильм қачон чиқиши маълум

Фото: variety.com

007 агент Жеймс Бонд ҳақидаги юбилей, 25-фильм 2019 йилнинг ноябрида тақдим этилади, деб хабар бермоқда Variety. Бу ҳақда Metro-Goldwyn-Mayer ва Eon Productions компаниялари маълум қилган.

Таъкидланишича, фильм кинотеатрларда 2019 йилнинг 8 ноябрь куни тақдим этилади. Шу билан бирга, Дэниел Крейг Бонд ролини ижро этиши ёки этмаслиги номаълумлигича қолмоқда.

Компанияларнинг маълум қилишича, бошқа давлатларда фильм қачон чиқиши, актёрлар таркиби ва режиссёр ҳақидаги маълумот кейинчалик ошкор этилади.

Бироқ, кинокартина учун сценарийни «Казино «Рояль», «Шафқат кванти» муаллифлари Нил Пёрвис ва Роберт Уэйд ёзиши маълум бўлиб улгурди.

Variety’нинг қайд этишича, Крейг катта эҳтимол билан яна 007 агент ролини ижро этади.

Top