Асабларни тинчлантиришга ёрдам берувчи 4 усул
Унча мураккаб бўлмаган усуллар сизга муҳим тадбир олдидан ёки оғир иш кунидан сўнг асабларингизни тинчлантиришга ёрдам беради.
Ўзига хос анъана ўйлаб топинг
Хаёлда ҳисоблаш ёки қоғоздан шаклчалар ясаш каби оддий ҳаракатлар диққатни бир жойга жамлашда ёрдам беради. Сизга энг кўп ёқадиган машғулотни танланг, ҳамда уни ўзингизнинг махсус анъанангизга айлантиринг. Масалан, асабларни тинчлантириш учун 100гача санашни бошланг.
Вазиятга бошқача нигоҳ билан қаранг
Нимадир режадагидек кетмагани ва кимдандир аламингизни олганингиз ёки кўзингизга ёш келгани учун ўзингизни қийнаманг. Ўзингизни ҳаддан ташқари ҳиссиётларга берилувчан, деб ўйламанг. Бу сизга фақат салбий кайфиятлар келтиради.
Рўй берган ҳолатга бошқача нигоҳ билан қаранг. Сизнинг ўз ҳиссиётларингизни кўрсатганингиз, асабингиз бузилишига сабаб бўлган нарсага беэътибор эмаслигингизни кўрсатади – шуғулланаётган ишингиз ёки сиз жанжаллашган инсонга.
Келажак ҳақида ўйланг
Ҳозир сизга тинчланиш учун жуда қийин бўлиши мумкин. Бироқ, тасаввур қилиб кўринг, бир йилдан кейин шу ҳолатга қандай қарайсиз. У шу қадар муҳим бўлиб кўринадими? Асабларингизни кетказишга арзирмикан?
Сайр қилинг
Агарда ҳеч нарса ёрдам бермаётган бўлса, шунчаки сайрга чиқинг. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, оддий сайр ҳам хаёлларни бир жойга келтиришда, вазиятга бошқача нигоҳ билан қарашда ва стрессдан қутулишда ёрдам беради. Боғ ёки сайилгоҳга бориш шарт эмас, уйингиз ёки ишхонангиз ёнида бироз айланиб юришингизнинг ўзи етарли.
Мавзуга оид
21:30 / 20.12.2024
«Соғлом озиқ-овқат» таърифи янгиланди - энди у нимани англатади?
21:59 / 18.12.2024
Дунёдаги биринчи Fertilo бола туғилди
21:06 / 16.12.2024
Руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар пандемия даражасига етди – тадқиқот
15:14 / 13.12.2024