Жаҳон | 19:09 / 26.07.2017
12739
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Саакашвили Украина фуқаролигидан маҳрум этилди

Украинанинг «Вести» нашри тарқатган хабарга кўра, Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украина фуқаролигидан маҳрум этилган.

Нашр Радикал партиядан депутат Игорь Мосийчукнинг Facebook’даги хабарига асосланган.

«Менга тасдиқлашди: бу рост – грузиялик Янукович Михо Саакашвилини Украина фуқаролигидан маҳрум қилишган, ҳамда бу президент Пётр Порошенко ниҳоят ўз хатоларини тан олишни бошлаганидан дарак беради», - дейилади депутатнинг хабарида.

«Вести» маълумотига кўра, Саакашвили фуқароликдан маҳрум этилгани ҳақида биринчи бўлиб Украина хавфсизлик кенгаши собиқ матбуот котиби ва ИИВ раҳбари Арсен Аваковнинг собиқ маслаҳатчиси Станислав Речинский хабар тарқатган.

Мавзуга оид