09:40 / 29.07.2017
16222

АҚШ Россиянинг америкалик дипломатларга қарши чораларидан норозилик билдирди

Фото: Getty Images

Вашингтон Россиядаги америкалик дипломатлар ва Америка дипломатик иншоотларига нисбатан қўллайдиган чоралари юзасидан Москвага норозилик билдирди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Ҳезер Науэрт ТАССга маълум қилди. 

"Биз жиддий афсусда эканимизни изҳор қилиб, протест билдирдик. Давлат котиби Тиллерсон Россия ташқи ишлар вазири Лавров билан телефон орқали суҳбатлашди. Элчи Теффт эса Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Рябков билан учрашди", - деган Науэрт.

АҚШ ташқи сиёсат маҳкамаси Тиллерсон ва Лавров суҳбати тафсилотларини ошкор қилишни истамаган. 

28 июлда РФ ТИВ тарқатган баёнотда айтилишича, Россия Россияга қарши янги санкцияларга жавобан Америка дипломатлари сонини 455 кишига қисқартиради ва 1 августдан дипломатлар дачасидан фойдаланишни тақиқлайди.

2016 йил декабрида АҚШнинг ўша вақтдаги маъмурияти Россиянинг 35 нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юборишга ва Россиянинг иккита дипломатик дачасини ёпишга кўрсатма берган эди. 

Top