21:20 / 30.07.2017
60816

Сергелида ёш қизни пичоқлаган шахс қўлга олинди

27 июль куни Тошкент шаҳри Сергели туманидаги «Рихсивой» кафеси олдида маст ҳолатда нотаниш қизни пичоқлаган шахс қўлга олинди.

Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, фуқаро Людмила Петровна Миронованинг кўкрак қафаси чап тарафига ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказган шахс ушланган.

Рихсивой Эркинович Хамидходжаевга Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «в» банди (безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, кишининг соғлиги учун шикаст етказиши мумкин бўлган нарсани қўллаб, тан жароҳати етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сергели туманида номаълум кимса ёш қизни пичоқлади

27 июлда Тошкент шаҳри Сергели тумани Сергели-1 мавзесидаги кафелардан бирида номаълум кимса ёш қизни пичоқлаб қўйганди.

Гувоҳларга кўра, қиз кафеда дўстлари билан ўтирган вақтда маст эркак унга тегажоғлик қилган. Бунга жавобан қиз маст кишининг юзига сув сепиб юборган. Шу билан жанжал келиб чиққан. 

Гувоҳларнинг аксарияти эркак киши ўзини жуда ғазаб билан тутганини, стулларни отиб, фин пичоғини ўйнатганини маълум қилди. Кейинроқ у қизга ҳужум қилиб, уни яралаган ва воқеа жойидан жуфтакни ростлаган.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

Top