27 июлда Тошкент шаҳри Сергели тумани Сергели-1 мавзесидаги кафелардан бирида номаълум кимса ёш қизни пичоқлаб қўйди. Ҳозирча, бу воқеа сабаби ноаниқлигича қолмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, қизлар ўзаро сув сепиб туришган вақтда яқин орадан ўтиб кетаётган маст кишига сув тегиб кетади. 

Бошқа гувоҳларга кўра, қиз кафеда дўстлари билан ўтирган вақтда маст эркак унга тегажоғлик қилган. Бунга жавобан қиз маст кишининг юзига сув сепиб юборган. Шу билан жанжал келиб чиққан. 

Гувоҳларнинг аксарияти эркак киши ўзини жуда ғазаб билан тутганини, стулларни отиб, фин пичоғини ўйнатганини маълум қилди. Кейинроқ у қизга ҳужум қилиб, уни яралаган ва воқеа жойидан жуфтакни ростлаган.

Фото: Facebook

Кафе мижозлари тез тиббий ёрдамни чақиришган. Қиз шаҳар шифохоналаридан бирига олиб кетилган. Унинг аҳволи яхши экани хабар қилинган.

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бўлими вакили воқеа юзасидан суриштириш олиб борилаётгани ва гумондор қидирилаётганини билдирди.

Тошкентдаги кафеда юз берган воқеа юзасидан 1 кишининг иши судга оширилди, 2 киши ушланган