Жамият | 08:34 / 01.08.2017
7599
1 дақиқада ўқилади

Facebook сунъий онгни «шахсий тили» пайдо бўлгани сабабли ўчириб қўйди

Фото: EPA

Facebook компанияси ўзининг сунъий онг тизимларидан бирини дастурчилар ботлар инглиз тилида эмас, балки одамларга тушунарсиз бўлган тилда мулоқот қилишни бошлаганларини аниқлаганларидан кейин ёпишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Tech Times нашри хабар бермоқда.  

Нашрнинг таъкидлашича, сунъий онг томондан шахсий тил маълумотларни тезроқ ва осонроқ алмашиш учун яратилган. Шундан кейин Facebook тизимнинг бир қисмини ўчириб, қолган ботларни улар фақат инглиз тилида мулоқот қила оладиган қилиб қайта дастурлади.

Аввалроқ 24 июлда Facebook асосчиси Марк Цукерберг SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси Илон Маскнинг сунъий онг “инсоният учун асосий хавфлардан бири» ҳисобланиши ҳақидаги сўзларига қўшилмаслигини айтганди. 

“Сунъий онг келажакда бизнинг ҳаётимизни яхшироқ қилади, қиёмат қойимни башорат қилиш эса жуда маъсулиятсизликдир”, деб айтган Цукерберг.

Мавзуга оид