15:18 / 02.08.2017
10377

Ўзбекистон делегацияси ИҲТ йиғилишида Ал-Ақсо масжиди атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон делегацияси Ислом ҳамкорлик ташкилоти ижроқўмининг йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарга кўра, 2017 йилнинг 1 август куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Истанбул шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ижроия қўмитасининг ташқи ишлар вазирлари даражасидаги очиқ фавқулодда йиғилиши ишида иштирок этган.

Йиғилишда Ал-Қудсдаги Ал-Ақсо масжиди атрофидаги вазият муҳокама қилинди.

Top