09:35 / 03.08.2017
15691

Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди

Фото: AP

Япония ҳукумати 3 август куни тўлиқ таркибда истеъфога чиқди. Бу ҳақда ТАСС вазирлар маҳкамаси раҳбарининг канцеляриясига асосан хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, ҳукуматнинг фавқулодда йиғилишида вазирлар маҳкамасининг барча аъзолари тегишли аризаларни беришган, улар Япония бош вазири Синдзо Абэ томонидан қабул қилинган.

Яқин соатларда ҳукуматнинг янги таркиби рўйхати эълон қилинади.

Рўй берган ҳолат оддий жараён бўлиб, у вазирлар маҳкамасидаги тегишли ўзгаришларга зарурдир. Ҳукумат куннинг иккинчи ярмида ўз ишини давом эттиради.

Аввалроқ Япония мудофаа вазири можаро туфайли истеъфога чиққанди.

Top