17:38 / 04.08.2017
36932

Назарбековдан янги асар ёки йигит учун Ватан деб яшамоқ гўзал

Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков янги ижод намунасини тақдим этди. Жалолиддин Мангубердига бағишланган янги қўшиқ “Мендирман” деб номланди.

Қўшиқ ватанпарварлик руҳида ёзилган бўлиб, клипи ҳам замонавий эффектлардан фойдаланилган ҳолда ишланган. 

Озодбек Назарбековнинг Кун.uz мухбири билан суҳбатда маълум қилишича, ғоя туғилишидан то лойиҳанинг тугашигача деярли 2 йил вақт ўтган. Қўшиқ шеъри шоир Ботиржон Эргашев қаламига мансуб. Бастакорлар - Нодир Умаров, Азиз Холмуродов. Клип эса 9999 студияси томонидан олинган.

Қайд этиш жоизки, сўнгги пайтларда миллий эстрадада тарихий аждодлар тасвирланган ва уларга бағишланган асарлар бироз камайган эди. Мусиқий клипни томоша қилиш жараёнида Жалолиддин Мангуберди шахсига янгича нигоҳ билан назар ташлаш имкони яратилган. Ватаннинг жасур ҳимоячиси қиёфаси ёшлардаги ватанпарварлик туйғусини янада ошириши шубҳасиз.

Top