Ўзбекистон | 20:18 / 12.03.2024
16558
3 дақиқада ўқилади

“Энг тўғри йўл – санъаткорлар даромадини мажбурий декларациялаш” — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг таъкидлашича, санъаткорларнинг даромадларини мажбурий декларациялашга ўтказиш бўйича 4 йилдан бери Солиқ қўмитаси билан ишлар олиб борилмоқда. Мамлакатдаги яширин иқтисодиётнинг улушини камайтириш учун ҳам декларациялаш тартиби йўлга қўйилиши керак, деди у.

Фото: АОКА

11 март куни Маданият вазирлиги раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда вазир Озодбек Назарбековнинг маълум қилишича, ижодкорлардан солиқ олишда мажбурий декларациялаш тартибига ўтиш бўйича Солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

“Ҳар бир даромад туридан солиқ олишни назорат қилиш айни пайтда мураккаб кечяпти. Солиқ қўмитаси билан бу масалани бир неча йилдан бери муҳокама қиляпмиз, ишлаяпмиз. Ҳозирда ижодкорларга солиқ тўлаш бўйича 2 хил шаклдан бирини танлаш эркинлиги берилган. Хоҳласа, декларация тўлдиради, бу – ихтиёрий. Хоҳласа эски шаклда, базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб солиқ тўлайди. Ҳар иккала шаклга имконият берганмиз.

Биз фақат декларация ёрдамида муаммога ечим топишимиз, бошқа ижодкорларга ҳам чиқиб боришимиз мумкин. Бу ерда фақат хонандалар эмас, шоирлар, бастакорлар ва бошқалар ҳам бор. Бу ҳам яширин иқтисодиётнинг бир қисми. Лекин осон, енгил ечимини тополмаяпмиз. Тўрт йилдан бери мана шу масалада Солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда иш олиб боряпмиз. Менимча, ихтиёрий равишда санъаткорларни декларация тўлдиришга ўтказиш энг тўғри йўл бўлади.

Ижодкорларда бундан қўрқиш, озгина ҳайиқиш бор. Биз бунга босқичма босқич етиб борамиз, бир кунда масалани ҳал қила олмаймиз. Бу – энг тўғри йўл. Бошида тезликда бу ишни қилмоқчи эдик, аммо Солиқ қўмитаси билан ишлашни бошлаганимиздан кейин кўплаб бошқа мураккабликлар ҳам борлиги маълум бўлди. Ҳаракатлар бор, декларациялаш тартибини йўлга қўйишимиз шарт”, – деди Озодбек Назарбеков.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари, ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ҳамда мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилиши белгиланган, бироқ бу тизим ҳозирга қадар амалиётга жорий этилмади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди