15:56 / 07.08.2017
8268

Булунғурда прокуратура ташаббуси билан ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ташкиллаштирилди

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастури, президентнинг 2017 йил 3 июндаги «Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини тўлиқ таъминлаш ҳамда «Ёз-2017» таътилни мазмунли ўтказиш мақсадида муайян ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар беради Кун.узга Булунғур туман прокуратураси.

Тумандаги педагогика ва спорт коллежида 25 июль куни «Спорт-соғлом авлод, соғлом келажак» шиори остида спортнинг «TAEKWONDO WTF» туридан «Прокурор кубоги» мусобақасининг туман очиқ биринчилиги ўтказилди. Тадбирда Тошкент, Бухоро, Жиззах, вилоятлари ва Самарқанд вилоятининг Тайлоқ, Ургут, Жомбой, Пайариқ ва Паст Дарғом туманларидан жами бўлиб 250 га яқин спортчилар иштирок этишди. Мусобақани туман ҳокими, прокурори ва ИИБ бошлиғи очиб берди, мусобақа иштирокчилари «Кируги» баҳсларида 41 та вазн бўйича беллашув олиб борилди.

Спорт мусобақасида иштирокчилар фаол қатнашиб, умумжамоа ҳисобида прокурор кубогини эгаллаган жамоалар совринли ўринларни қўлга киритишди. Мусобақа якуни буйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Булунғур тумани, иккинчи ўринни Самарқанд шаҳри, учинчи ўринни Тошкент вилояти вакиллари қўлга киритишди.

Мусобақанинг ғолиб жамоалари ва совриндорлари туман прокурори У.Бутунов томонидан тегишли даражадаги медал, кубок, диплом ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, 30 июлдан 3 августгача Булунғур туман педагогика ва спорт коллежида Мустақилликнинг 26 йиллигига бағишлаб ёшлар ва катта ёшдаги жамоалар ўртасида спортнинг шахмат туридан Булунғур туман очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

Мусобақада 16 та жамоа (192 та иштирокчи ва 16 нафар мураббий) ғолиблик учун дона суришди. Тадбирда жаҳон, қитъа ва республика биринчилиги мусобақаларида совринли ўринларни олган спортчилар ҳам қатнашди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари туман хокимлиги, туман прокуратураси, «Ёшлик» ЖТСЖ, давлат муассасалари ходимлари касаба уюшмаси ҳамда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг тегишли даражадаги кубок, медал ва дипломлари билан тақдирланди.

Ўз мухбиримиз.

Top