10:50 / 09.08.2017
21679

«Ўзстандарт» директори 8 ойда лавозимини тарк этди

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт») бош директори Актам Ҳайитов лавозимини тарк этган. Бу ҳақда «Кун.uz»га агентликдаги манба хабар қилди.

Актам Ҳайитов 8 ой олдин, 2016 йил октябрида «Ўзстандарт» раҳбари этиб тайинланган, у 2012 йил июлидан буён агентликни бошқарган Абдусалом Қурбонов ўрнини эгаллаганди.

Ҳозирча Ҳайитов ўрнига агентликка ким раҳбар бўлгани маълум эмас.

Top