12:55 / 09.08.2017
24398

«Ўзстандарт»га янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт») жамоасига янги раҳбар таништирилди.

Ташкилот расмий сайтида маълум қилинишича, Абдуҳамид Ўткурович Каримов агентликнинг янги бош директори этиб тайинланган.

Абдуҳамид Каримов

У ушбу лавозимда эндиликда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига айланган Актам Ҳайитов ўрнини эгаллади.

Абдуҳамид Каримов бунга қадар агентликдаги бўлимлардан бирини бошқариб келаётганди. 

У 1971 йилда туғилган, Кимё технологиялари институти битирувчиси.

«Ўзстандарт» директори 8 ойда лавозимини тарк этди

Top