00:34 / 10.08.2017
7793

Допинг қабул қилишда ушланган энг кўп спортчи АҚШда эканлиги маълум бўлди

Фото:СС0 Public Domain

Жорий йил бошидан АҚШнинг 73 нафар профессионал спортчисининг допинг синови ижобий чиққан. Америкалик спортчилар бу кўрсаткич бўйича етакчиларга айландилар, деб маълум қилинди Ишончга лойиқ велоспорт халқаро ҳаракати расмий сайтида.

Бу борадаги рейтингда 2-ўринни эгаллаётган Россияда спортчилар орасида тақиқланган воситаларни қўллаш ҳолатлари 3 марта кам бўлган – 24 та. 3-ўринни Ҳиндистон (16), 4- ва 5- ўринларни Бразилия ва Доминика республикаси (15 тадан) биргаликда бўлишмоқда.

Таъкидланишича, допинг қабул қилишда энг кўп бейсболчилар ушланган: ташкилот 52 та бундай ҳолатни қайд қилган. Улар ортидан енгил атлетикачилар келмоқда: ушбу спорт турининг 45 вакили тақиқланган воситалар қабул қилишда ушланган. 3-ўринни оғир атлетикачилар эгалламоқда (33).

Ишончга лойиқ велоспорт халқаро ҳаракатига бир неча ўнлаб профессионал веложамоалар киради. Ташкилот допинг қабул қилишда ушланган велоспортчилар сонини қолган спорт турларидаги бундай ҳолатлар сони билан таққослаш мақсадида мунтазам равишда бундай рейтингларни тузади. 2017 йил бошидан допинг қабул қилишда 11 велосипедчи ушланган ва шу тариқа бу спорт тури вакиллари рўйхатда 8-ўринни эгаллашмоқда.

Top