Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик дзюдочи 4 йилга дисквалификация қилинди
Ўзбекистонлик дзюдочи Урол Содиқовдан олинган допинг-синамада тақиқланган модда борлиги аниқланди. Бу ҳақда Миллий антидопинг агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, спортчидан 2022 йилнинг 24 ноябрида мусобақа даврида допинг синама олинган.
Таҳлил натижаларига кўра, дзюдочининг намунасидан Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан тақиқланган рўйхатга киритилган “фуросемид” моддаси аниқланган.
Шундай қилиб, спортчи Урол Содиқовга нисбатан Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳузуридаги Ахлоқ бўйича комиссия қарорига кўра 4 йил муддатга (23.12.2022 дан 23.12.2026 гача) дисквалификация жазо чораси қўлланилди.
Мавзуга оид
17:53 / 14.11.2025
Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажонов допинг туфайли 3 йилга четлатилди
21:35 / 03.10.2025
Рамазон Темиров бир йилга дисквалификация қилинди
20:54 / 08.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
21:59 / 06.08.2025