09:51 / 10.08.2017
10084

ОАВ: Пентагонда КХДР ҳарбий объектларига огоҳлантирувчи зарба бериш бўйича режа бор

Пентагон президент Дональд Трамп тегишли буйруқ берадиган бўлса, Шимолий Корея ракета объектларига огоҳлантирувчи зарбалар бериш бўйича режа тайёрлаб қўйди. Бу ҳақда NBC манбаларга асосан хабар бермоқда.

Икки нафар юқори мансабли ҳарбий амалдорнинг хабар беришича, бу режада Гуамдаги ҳарбий-ҳаво кучлари базасидан парвоз қилувчи Rockwell B-1 Lancer оғир бомбардимончисини қўллаш муҳим банд сифатида белгилаб қўйилган.

Зарба ракеталарни учириш ва синов комплекслари майдонларига берилади.

Аввалроқ КХДР Америкага зарба бериш режасини маълум қилди.

Top