19:20 / 11.08.2017
7677

Мисрда икки поезд тўқнашиб кетди, қурбонлар кўп

Миср шимолида икки поезднинг тўқнашиб кетиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Youm7 ҳукуматга асосан хабар берди.

Таъкидланишича, ҳодиса туфайли 50 дан ортиқ инсон жабрланган. Воқеа жойига кўплаб тез тиббий ёрдам хизмати бригадалари юборилди.

Al Arabiya маълумотларига кўра, ҳодиса натижасида 21 киши ҳалок бўлди, 55 инсон жабрланди.

Аввалроқ Италияда поезд рельслардан чиқиб кетгани хабар қилинганди.

Top