08:51 / 12.08.2017
5232

Қирғизистонда ЕОИИнинг маҳсулотлар хавфсизлигига доир янги талаблар кучга кирди

Фото: РИА "Новости"

ЕвроОсиё Иқтисодий иттифоқи мамлакатларида маҳсулотлар хавфсизлигига риоя қилиш бўйича 18 та техник қоида Қирғиз республикасида ҳам кучга кирди. Бу ҳақда республика иқтисодиёт вазирлигига асосланган ҳолда РИА Новости хабар қилмоқда.

Қирғизистон 2015 йил августида ЕОИИ аъзоси бўлган эди. Халқаро иқтисодий интеграция бирлашмаси Божхона иттифоқи ва Ягона иқтисодий ҳудуд негизида ташкил этилган бўлиб, 2015 йил 1 январдан фаолият юритмоқда. Ҳозирда унга Арманистон, Белоруссия, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо. 

"12 августдан Қирғизистон ҳудудида ЕОИИнинг маҳсулотлар сифатига доир 18 та техник талаблари кучга киради. У маҳсулотларни ишлаб чиқаришда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, эксплуатация, ташиш ва сақлашга доир ягона талабларни ўрнатади. Унинг кучга кириши билан миллий талаблар ўз кучини йўқотади", — дейилади хабарда. 

18 та техник кўрсаткичлардан 8 таси озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини тартибга солади, қолгани енгил ва мебель саноатига доир. 

Top