09:50 / 14.08.2017
8492

Қирғизистон билан чегарани делимитация ва демаркация қилиш масаласи муҳокама қилинди

2017 йилнинг 5-13 август кунлари Наманган шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви ва музокаралари бўлиб ўтди.

Музокараларда чегара чизиғининг позициялар мос келган участкаларини баён қилиш давом эттирилди. Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг айрим участкаларида дала текшируви ва топографик-геодезик ишлар ўтказилди.

Биргаликдаги ишлар якунига кўра Баённома имзоланди. 

Top