12:26 / 15.08.2017
135366

Қарши шаҳридаги портлашга доир аниқ хабарлар берилди

Аввал хабар берганимиздек, Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 15 августга ўтар кечаси кучли портлаш бўлган ва у гувоҳлар тақдим этган дастлабки маълумотларга кўра, газ қуйиш шохобчаси билан боғлиқ эди.

ИИВ ЁХБ манбасининг Кун.uz’га маълум қилишича, воқеа 00:15 да содир бўлган. Қарши-Бешкент йўлининг 5-километрида жойлашган қисмида “Ўзтрансгаз”га қарашли автотураргоҳдаги газ ташиш автомобилида (газовоз) юзага келган техник носозлик сабаб, машина портлаб кетган.

Оқибатда автомобиль ҳайдовчиси 1989 йилда туғилган йигит жабрланиб, шифохонага етказилган. Вафот этганлар йўқ.

Top