12:09 / 17.08.2017
7169

15 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари

2017 йилнинг 15 август куни Тошкент шаҳри ҳудудида 5 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 5 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 15 август куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2458 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 649 тасини қўпол турдаги, 25 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 15 август куни жами 754 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 464 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 290 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Top