08:05 / 17.08.2017
10910

Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди

Ливан парламенти 16 августда мамлакат жиноят кодексининг 522-моддасини бекор қилди. У ўз қурбонларига уйланган номусга тегувчиларни жазодан озод этган.

Қонуннинг бекор қилинишига бир неча йил давом этган жамоат кампанияси сабаб бўлган. 2016 йил декабрда бу модданинг бекор қилинишини адлия бўйича парламент қўмитаси маъқуллаганди. 

“Би-би-си”нинг маҳаллий фаолларга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, агар эркак 15-18 ёшли қизни унга уйланиш билан алдаб номусига теккан бўлса, қонун амал қилишда давом этмоқда.  

Жорий йилда шундай қонунлар Тунис ва Иорданияда бекор қилинганди.

Иорданияда зўравоннинг жабрланувчига уйланиши тақиқлаб қўйилди

Яқин Шарқда бундай қонунларни қўллаб-қувватловчи консерватив одамлар ушбу қонун номуси булғаланган аёл ва унинг оиласи шаънини сақлаб қолади, деб ҳисоблашади.  

Ушбу моддага ўхшаш моддалар Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг бир қатор давлатларида, жумладан Ироқ, Сурия, Ливия ва Жазоирда амал қилади. Ғарбий Европанинг баъзи давлатларида, жумладан Франция ва Италияда бундай қонунлар 20-асрнинг охирги чорак давридагина бекор қилинган.

Top