10:31 / 18.08.2017
18501

Ўзбекистон МТРК раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Баҳодир Юнусов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Кун.uz манбаси хабар берди.

Хабар қилинишича, Юнусов бу лавозимда “Ўзбекистон” телеканали директори лавозимига ўтказилган Хайрулла Нуриддиновни алмаштирди.

Баҳодир Юнусов бундан аввал кўп йиллар давомида Ўзбекистон МТРК тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган, сўнг Вазирлар Маҳкамасининг департаментларидан бирида ҳам ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида МТРК раҳбариятида ўзгариш рўй берган, Хуршид Мирзоҳидов раисликдан кетиб, унинг ўрнига Бобур Алихонов тайинланганди.

Top