11:45 / 20.08.2017
16992

Бекободлик шахс хотинига 6 маротаба ош пичоғи билан зарба берди

Бекобод туманида хотинига пичоқ уриб, ўлдиришга уринган эркак қўлга олинди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИБ.

Маълум бўлишича, 16 август куни соат 17.30 ларда, Бекобод туманида яшовчи 1977 йилда туғилган Рустам Пайзиев (исм-фамилияси ўзгартирилган) уйида ўзаро жанжаллашиб, хотини, уй бекаси, 1982 йилда туғилган Гулнора Пайзиевани қорин қисмига 6 маротаба ёғоч сопли ош пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи тан жарохати олиб шифохонага ётқизилган. 

Юқоридаги ҳолат юзасидан Рустам Пайзиев ушланди, ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилганлиги учун жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далил сифатида воқеа жойидан 1 дона ош пичоғи олинди.      

Top