18:00 / 20.08.2017
20953

Пауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпиони Андрей Драчёвнинг ўлдирилишига оид видео пайдо бўлди

Пауэрлифтинг бўйича жаҳон ва Европа чемпиони Андрей Драчёвнинг ўлдиришига оид видео пайдо бўлди, деб хабар бермоқда RT.

Спортчи 20 август куни Россиянинг Хабаровск шаҳри марказидаги кафеда бўлган. У ерда ташриф буюрувчилардан бири билан можаро келиб чиққан ҳамда бу ҳолат муштлашувга айланиб кетган. DVNovosti маълумотига кўра, Драчёв бош мия жароҳатини олган.

Ҳодиса кузатув камералари ёрдамида тасвирга олинган.

Аввалроқ Хабаровскда пауэрлифтинг бўйича жаҳон ва Европа чемпиони ўлдирилгани хабар қилинганди.

Top