14:40 / 23.08.2017
5665

Афғонистон жанубида портлаш юз берди

Афғонистон жанубидаги Ҳилмонд вилояти маъмурий маркази Лашкаргоҳда портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, яна 40 инсон жароҳат олган. Бу ҳақда TOLO News хабар бермоқда.

Телеканал маълумотига кўра, портлаш полиция бўлинмаси яқинида юз берган.

Таъкидланишича, жабрланганларнинг аксарияти – маҳаллий аҳоли вакиллари.

Ҳодиса учун масъулиятни “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари ўз зиммасига олди.

Аввалроқ Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлагани хабар берилганди.

Top