22:16 / 28.08.2017
28899

Чеченистонлик депутатнинг ўлдирилиши видеоси намойиш қилинди

Фото: ntv.ru

Чеченистонлик депутат Мухмад Асхабов ўлдирилиши унинг автомобили видеорегистраторига муҳрланиб қолган. Ушбу видеони НТВ телеканали Telegram-каналида жойлаштирди.

Эслатиб ўтамиз, Асхабовнинг машинаси 25 августда Чеченистоннинг Ачхой-Мартанов туманида номаълум кимсалар томондан ўққа тутилганди. Бу Асхабовнинг ўлими билан тугаган автофалокатга олиб келган. 

Ушбу ҳолат юзасидан қотиллик ва қурол-аслаҳани ноқонуний айлантириш жиноий иши қўзғатилган.

Top