19:04 / 28.08.2017
3876

Хитойда кўчки юз берди, 37 киши бедарак йўқолган

Хитойнинг Гуйчжоу вилоятидаги Бицзе шаҳар округида юз берган кўчки оқибатида 37 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Маҳаллий маъмурият маълумотларига кўра, бир киши ҳалок бўлган.

Таъкидланишича, кўчки 34 оила истиқомат қилган уйларга тоғ устидан тушган.

Аввалроқ Буркина-Фасодаги олтин конида кўчки юз бергани, қурбонлар бор экани хабар қилинганди.

Top