21:12 / 29.08.2017
15137

Фото: Олмалиқда мустақиллик айёми нишонланди 

Фото: Олмалиқ ҳокимияти матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида Олмалиқ шаҳрида ҳам катта тантана билан нишонланмоқда.

Шаҳар ҳокими Мираъзам Мирқосимов Олмалиқ аҳлини мустақиллик айёми билан муборакбод этиб, ўз самимий тилакларини билдириб ўтди. Шаҳар ҳокими шаҳар аҳолиси номидан мамлакат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Президент фармонига кўра, мукофотланган «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг мис эритиш заводи таъмирлаш-механика цехи бошлиғи Сапарали Қўчқоров, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ МТМЗ қуйиш цехи пўлат эритувчиси Тўлқин Абдухаликов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Олмалиқ шаҳар Кенгаши раиси Эргаш Абдурайимов ҳамда 23-умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари  Умид Муродовларни самимий муборакбод этди.

«Металлург» маданий маркази ҳовлисида ташкил этилган байрам тадбирида эл суйган санъаткорлар Анвар Ғаниев, Гули Асалхўжаева ҳамда «Турон» гуруҳи аъзолари томонидан ижро этилган дилтортар тароналар барчага байрамона кайфият улашди. «Олмалиқ КМК» АЖ корхона-ташкилотлари томонидан тайёрланган кўргазмалар ва ҳар бир корхона ҳақида маълумот берувчи макетлар намойиши, миллий спорт мусобақалари ташкил этилди.

 

Top