Макрон жаҳон тартибини биргаликда ўрнатиш кераклиги ҳақида баёнот берди
Франция президенти Эммануэл Макроннинг фикрича, коллектив дунё тартибини ўрнатиш мақсадида жаҳон сиёсатини ўзгартириш зарур. У Елисей саройида мамлакатлар элчиларини қабул қилиш анъанавий маросимида шу ҳақда сўз юритди.
"Франция дипломатияси жаҳон ва глобал мазмунга эга. Биз шундай ҳолатни бошдан кечирмоқдамизки, унда аввал ўрнатилган дипломатик тартибларга шубҳа билдирилади. Бу эса ҳар 25-50 йилда кузатилади. Бугунги кунда, 1989 йилда ўрнатилган глобаллашувга асосланган ва ультралиберализмга айланган ҳамда ягона давлатнинг ўта қудратли бўлишига олиб келган халқаро тартиб зарба остида қолди. Бизнинг ҳозирги вазифамиз – барча иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимиз билан биргаликда барқарор, адолатли умумий тартибни бунёд этишдир", - деган Франция президенти.
Унинг қайд этишича, "ҳозирги ҳолатда ҳаракатсизликдан ёмони бўлмайди". "Франция туб бурилишни бошдан кечираётган дунё ва Европа сиёсатида ўз ўрнини сақлаб қолиши муҳимдир. Мен замонавий чақириқларга қарши турадиган Франция тарафдориман", - деган Макрон.
Мавзуга оид
23:08 / 01.01.2025
Макрон сиёсий келишмовчиликлар учун масъулиятни ўз зиммасига олишини айтди
14:03 / 01.01.2025
Россияпараст ҳакерлар Франциянинг қатор шаҳарлари сайтларига ҳужум уюштирди
10:52 / 31.12.2024
Бир жиноят тарихи — Францияда “Рено” компаниясининг раҳбари нега ўлдирилган эди?
14:42 / 21.12.2024