10:54 / 30.08.2017
4622

Тереза Мэй Хитойнинг КХДРга босими жуда муҳим эканини айтди

Фото: AP

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг маълум қилишича, Хитой томонидан босим Шимолий Кореяни ушлаб турувчи энг яхши омилдир. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Шунингдек, у КХДРнинг сўнгги ракета синовини фитна, деб атади.

«Биз КХДР ҳукумати шундай ҳаракатлардан ўзини тийиб туриши лозимлигини кафолатлашимиз керак. Менинг фикримча, буни Хитой томонидан босим орқали таъминлаш мумкин», - деган Мэй.

Аввалроқ БМТ Хавфсизлик Кенгаши КХДР бўйича баёнот билан чиққанди.

Top