10:18 / 31.08.2017
5514

Трамп Саудия подшоҳи билан Қатар ва Эрон масаласини муҳокама қилди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони подшоҳи Салмон Абдул Азиз Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Трамп Қатар билан муносабатларда дипломатик ечим топишга чақирган.

Бундан ташқари, томонлар Эрон сиёсати, терроризм ва «Ҳарви» довулини муҳокама қилишди.

Аввалроқ Эрон ва Саудия Арабистони ўзаро дипломатик ташрифлар амалга ошириши хабар қилинганди.

Top