15:03 / 05.09.2017
5870

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси – ярим йилда 170 млн доллар

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи доирасида Бишкекда қирғиз-ўзбек бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистондан Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва 20дан ортиқ компания вакиллари келган.

Қирғизистон Савдо-саноат палатаси президенти Марат Шаршекеевнинг ўз чиқишида таъкидлашича, 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида икки давлат ўртасидаги товар айланмаси тахминан 170 млн долларни ташкил этди, бу 2016 йилнинг 1-ярим йиллиги билан таққослаганда икки баробарга кўп.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромовнинг умид қилишича, 2017 йил якуни бўйича икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 500 млн долларга етади.

Бизнес-форумда Қирғизистон сармоявий имкониятлари, Ўзбекистон инвестициявий ва эркин иқтисодий зоналари салоҳияти тақдимоти ўтказилади, шунингдек, икки давлат компаниялари ўртасида кооперацион биржа бўлиб ўтади.

Форумда таъкидлашларича, Ўзбекистондан қурилиш, озиқ-овқат, қайта ишлаш, саноат ва косметик соҳадаги компаниялар вакиллари келган.

Top