10:47 / 07.09.2017
5763

«Ирма» туфайли Пуэрто-Рикода 900 мингга яқин киши электр таъминотисиз қолди

Фото: Getty Images

Пуэрто-Рикода «Ирма» довули оқибатида 900 мингга яқин инсон электр қувватисиз қолди.

Бу ҳақда Associated Press маҳаллий маъмуриятга асосан хабар тарқатди.

Таъкидланишича, оролнинг ярмидан кўпи электр қувватисиз, 50 мингга яқин инсон эса – сувсиз қолган.

Аввалроқ «Ирма» довули Кариб оролларига етиб боргани, қурбонлар бор экани хабар берилганди.

Top