10:23 / 08.09.2017
4676

Абдулазиз Комилов Россия элчисини қабул қилди

2017 йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденевни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4-5 апрел кунлари Россияга давлат ташрифи ва олий даражада бўлиб ўтган музокаралар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Top