10:38 / 08.09.2017
14813

Қуёшда бир ҳафта ичида иккинчи кучли чақнаш юз берди

Фото: NASA/GSFC/SDO

Кеча Қуёшда бир ҳафта ичидаги иккинчи кучли чақнаш юз берди. Бу ҳақда Россия фанлар академиясининг Лебедев номидаги Қуёш Физикаси институти рентген астрономияси лабораторияси GOES-15 сунъий йўлдоши маълумотларига асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, чақнаш Тошкент вақти билан 19.00 ва 20.00 оралиғида рўй берган.

Чақнашга фаолликнинг энг юқори даражаси – Х берилди.

6 сентябрь куни Қуёшда 12 йил ичидаги энг кучли чақнаш юз берганди

Top