09:12 / 08.09.2017
7239

Полиция Майами аэропортида пичоқ билан қуролланган шахсни ўққа тутди

АҚШнинг Майами халқаро аэропортида полиция пичоқ билан қуролланган эркакка қарата ўт очди, шундан сўнг J терминали ёпилди, деб хабар бермоқда Miami Herald.

Таъкидланишича, эркак яраланган ва шифохонага олиб кетилган.

Аниқлик киритилишича, аэропорт йўловчилари ва ходимлари учун айни вақтда таҳдид ёки хавф йўқ.

Августда Майамида отишма туфайли савдо маркази эвакуация қилинганди.

Top