09:22 / 09.09.2017
4995

АҚШ КХДРга қарши қўшимча санкциялар масаласини БМТда кўтармоқчи

Фото: Reuters

АҚШ 11 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик Кенгашига КХДРга нисбатан санкциялар бўйича резолюция лойиҳасини овоз бериш учун тақдим этади. Бу ҳақда мамлакатнинг БМТдаги доимий вакиллиги хабар бермоқда.

«АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашини Шимолий Кореяга нисбатан қўшимча санкциялар киритиш тўғрисидаги резолюция лойиҳаси бўйича овоз бериш мақсадида учрашувни душанба, 11 сентябрь куни чақириш ниятида экани ҳақида хабардор қилди», - дейилади хабарда.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин РФ КХДР ядро мақомини тан олмаслиги ҳақида маълум қилганди.

Top