15:29 / 09.09.2017
9606

Саакашвили Украинага 11 ёшли ўғли билан келаётгани маълум бўлди

Фото: Facebook/ Mikheil Saakashvili

Грузия собиқ президенти ва Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили Польшадан Украинага, Львов вилоятидаги «Краковец» чегара ўтказиш пункти орқали кириб келаётганини маълум қилди.

«Бўлди, биз Краковецга, Украинага кириб келмоқдамиз», - дея ёзди Саакашвили Facebook’даги саҳифасида.

Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, Украинага ўзининг 11 ёшли ўғли билан келмоқда.

«Бизни зўравонлик ва фитналар билан қўрқитиш керак эмас, мен чегарага 11 ёшли ўғлим билан қандайдир кутилмаган ҳолатлар бўлмаслигига ишонган ҳолда кетмоқдаман», - дея қайд этган Саакашвили.

Аввалроқ Украинанинг «Батькивщина» мухолиф партияси етакчиси Юлия Тимошенко Саакашвилига ёрдам беришга тайёр экани ҳақида маълум қилганди.

Top