16:51 / 12.09.2017
11270

Яна ким ошди савдоси ҳақида: гаражда 40 йил сақланган Ferrari 1,8 миллион еврога сотилди

Фото: Motor.ru

RM Sotheby’s ким ошди савдо уйи ноёб Ferrari 365 GTB/4 Daytona Berlinetta Alloy by Scaglietti машинасини 1,8 миллион еврога сотишга муваффақ бўлди. Савдолар сентябрь ойи бошида Фьорано пойга йўлида Leggenda e Passione тадбири доирасида ташкил этилди, деб хабар бермоқда Мотор.ру. 

Сотилган автомобиль – «Дайтона» пойга машинасининг ягона мавжуд нусхаси бўлиб, умумфойдаланишдаги йўллар учун махсус ишлаб чиқарилгандир. У алюминийли кузовга эга бўлиб, олд ёритқич чироқлари органик шишадан ясалган. Электр ойна кўтаргичлар билан жиҳозланган, салонига қора чарм билан ишлов берилган. У бор-йўғи 36,4 минг км йўл босган. 

Фото: Motor.ru

Умуман,ушбу машинадан пойгаларда қатнашиши учун 5 дона ишлаб чиқилган. 365 GTB/4 жами сони эса 1200 тани ташкил этади. Спорткар 1969-1973 йилларда ишлаб чиқилган. 

Фото: Motor.ru

Шасси рақами 12653 ва Scaglietti дизайн ательесида қайта жилоланган автомобиль 1969 йили заводдан чиққан, 1971 йили бир неча эгасини ўзгартириб, япониялик дилерга бориб тушган. Алалоқибат «Дайтона»ни ўз гаражида 40 йил сақлашга аҳд қилган Макото Такаи харид қилди. 

Top