22:50 / 05.01.2021
9931

Трампга тегишли Ferrari автомобили кимошди савдосига қўйилди

Автомобилнинг бошланғич нархи 400-500 минг доллар деб баҳоланган.

Фото: mecum.com

АҚШ президенти Доналд Трампга тегишли Ferrari F430 автомобили кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда Mecum Auctions кимошди савдоси уйи сайтида маълум қилинди.

Автомобилнинг бошланғич нархи 400-500 минг доллар деб баҳоланган.

Фото: mecum.com

Маълумот берилишича, 2007 йилда ишлаб чиқарилган машина харидорга унинг биринчи эгаси тўғрисидаги маълумотлар тасдиқланган ҳужжатлар нусхаси билан тақдим этилади.

Машина ўтган давр мобайнида 6910 мил (11 минг километр) йўл юрган.

Қайд этилишича, савдолар 7 январдан 16 январгача бўлиб ўтади.

Top