Спорт | 13:07 / 12.09.2017
30107
1 дақиқада ўқилади

Энг қимматбаҳо таркибга эга жамоа аниқланди. Бу «ПСЖ» эмас

«Манчестер Сити» ҳозирги таркибидаги футболчиларнинг умумий нархи бўйича етакчи бўлди. Бу ҳақда CIES тадқиқот маркази маълум қилди.

«Шаҳарликлар» ҳозирги футболчилари учун жами 853 миллион евро сарфлаган. Бу борада иккинчи ўринда «ПСЖ» - 850 миллион. Парижликлар ёзги трансферлар вақтида «Барселона»дан Неймарни 222 миллион еврога сотиб олганди.

Учинчи ўринда эса ёзги трансферларда фаол бўлган яна бир жамоа «Манчестер Юнайтед» - 784 миллион. Бу жамоа ўтган йили етакчилик қилганди.

Топ-10:
1. «Манчестер Сити» (Англия) - 853 миллион евро
2. «ПСЖ» (Франция) - 850
3. «Манчестер Юнайтед» (Англия) - 784
4. «Челси» (Англия) - 644
5. «Барселона» (Испания) - 628
6. «Реал» (Испания) - 497
7. «Ювентус» (Италия) - 470
8. «Ливерпуль» (Англия) - 437
9. «Арсенал» (Англия) - 416
10. «Тоттенҳэм» (Англия) - 361

Мавзуга оид