Жаҳон | 11:00 / 12.09.2017
8309
1 дақиқада ўқилади

Хитой: Корея ярим оролида уруш рўй беришига йўл қўймаймиз

Фото: РИА "Новости"

ХХР ТИВ расмий вакили Гэн Шуаннинг маълум қилишича, Хитой Корея ярим оролида уруш рўй беришига йўл қўймайди.

Бу ҳақда ташқи сиёсат идораси сайтида хабар берилди.

«Корея ярим ороли муаммоси фақатгина тинч йўл билан ҳал этилиши лозим, бу ерда ҳарбий чоралар истисно этилади. Хитой ярим оролда уруш ва алғов-далғовлик рўй беришига ҳеч қачон йўл қўймайди», - дейилади дипломатнинг баёнотида.

Хабарда таъкидланишича, юзага келган инқирозга ечим топиш учун барча манфаатдор томонларнинг ўзаро ҳаракатлари муҳим аҳамият касб этади.

Аввалроқ БМТ Хавфсизлик кенгаши КХДРга қарши санкцияларни бир овоздан кучайтиргани хабар берилганди.

Мавзуга оид