09:31 / 13.09.2017
26978

Янги iPhone тақдимот маросимида ишлаб чиқарувчилар шарманда бўлди

Фото: Apple

iPhone X тақдимот маросими вақтида қурилмада Face ID юзни фарқлаш функцияси ишламади.

Қурилма компания вице-президенти Крейг Федерини томонидан тақдим этилди. У Face ID функциясини иш жараёнида кўрсатмоқчи бўлганида, экранда қуйидаги хабар пайдо бўлган: «Face ID’ни очиш учун рақамли махфий сўзни киритинг».

Федерини яна бир муваффақиятсиз уринишдан сўнг захирадаги қурилмани қўлига олган, у эса вице-президентни «таниди» ҳамда тезлик билан очилди.

Аввалроқ Apple компанияси iPhone 8 смартфонини тақдим этгани хабар қилинганди.

Top