Германия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини якунламоқда
2017 йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикасининг мамлакатимизда ўз дипломатик фаолиятини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Найтҳарт Ҳофер-Виссингни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Икки томон кун тартиби юзасидан фикр алмашиш давомида Ўзбекистон ва Германия ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатлар анъанавий ва динамик ривожланаётгани қайд этилди.
Вазир Элчининг мамлакатимиздаги тўрт йиллик муваффақиятли фаолияти ва ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига қўшган шахсий ҳиссасини таъкидлади.
Элчи Ўзбекистондаги вазифасини ижро этиши учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.
Мавзуга оид
11:53
Зеленский Украинанинг Германиядаги элчисини алмаштиришга қарор қилди
10:30 / 24.12.2024
Германия Киевга кенг қамровли янги қуроллар пакетини тақдим этади
18:40 / 21.12.2024
Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерга таъзия йўллади
08:03 / 21.12.2024