10:07 / 13.09.2017
29363

Узоқ кутилган Apple тақдимоти: Қандай янги қурилмалар намойиш этилди?

Apple корпорациясининг узоқ кутилган тақдимоти 12 сентябрь куни янги очилган Стив Жобс театрида бўлиб ўтди. Онлайн-трансляцияда таъкидланишича, бу театрда фақат Apple қурилмаларининг тақдимоти ўтказилади. Тақдимот Стив Жобсни хотирлаш ва унинг овози ҳамда суратлари билан бошланди. 

Маросимни Apple компанияси раҳбари Тим Кук очиб берди. У Стив Жобс ва унинг ғоялари, шунингдек AppleStore'да амалга оширилган ўзгаришлар ва яқиндагина АҚШда кузатилган "Харви" ва "Ирма" довуллари ҳақида сўз юритди.

Apple Купертинодаги анъанавий тақдимотида бирйўла уч янги смартфонини намойиш этди: iPhone 8, iPhone 8 Plus ва юбилей қурилма ҳисобланган iPhone X (10!). Қурилмалар нархи версиясига қараб 699 (iPhone 8) ва 999 (iPhone X) доллардан бошланади. Шунингдек бренднинг янги Apple Watch соатлари ҳамда Apple TV ҳам тақдим этилди. Apple компаниясининг янги қурилмалари махсус фотожамланмада:

Stephen Lam/Reuters

Apple iPhone X қурилмаси 5,8 дюймли OLED-дисплейга эга,  12 сентябрь, 2017 йил

Apple

Янгиланган Apple қаторларидаги маҳсулотлар нархи, 12 сентябрь, 2017 йил

Stephen Lam/Reuters

Янги Apple Watch "ақлли" соатлари, 12 сентябрь, 2017 йил

Stephen Lam/Reuters

iPhone 8 тақдимоти, 12 сентябрь, 2017 йил

Stephen Lam/Reuters

Apple TV 4K телевизори тақдимоти, 12 сентябрь, 2017 йил

Stephen Lam/Reuters

iPhone X қатор афзалликларга эга, 12 сентябрь, 2017 йил

Stephen Lam/Reuters
Stephen Lam/Reuters

Apple Watch соати, 12 сентябрь, 2017 йил

Stephen Lam/Reuters

iPhone 8 тақдимоти, 12 сентябрь, 2017 йил

Stephen Lam/Reuters

Мобил алоқани қўлловчи Apple Watch соати, 12 сентябрь, 2017 йил

Stephen Lam/Reuters

Apple Watch соати ва қулоқчинлар, 12 сентябрь, 2017 йил

Stephen Lam/Reuters

Apple раҳбари Тим Кук тақдимотни Стив Жобсни хотирлашдан бошлади, 12 сентябрь, 2017 йил

Stephen Lam/Reuters

iPhone 8 ва қулоқчинлар, 12 сентябрь, 2017 йил

Stephen Lam/Reuters

Янги iPhone қурилмаси, 12 сентябрь, 2017 йил

Top