Марғилонда 2 тонналик ош тайёрлашмоқчи
Марғилонда «Атлас байрами» миллий матолар фестивали бўлиб ўтмоқда. Туризм компаниялари вакилларининг сўзларига кўра, бу йил 120дан зиёд сайёҳлар мазкур фестивални кўриш, ҳунармандларнинг махсулотларидан сотиб олиш мақсадида шаҳарга ташриф буюриши кутилмоқда.
Сайёҳларни жалб этган яна бир воқеилик 23 ёшли ошпаз ўз тенгдошлари ўртасида шахсий рекордини ўрнатиш мақсадида 2 тонналик ош пиширишга тайёрланмоқда. Бу ишда унга 20 нафарга яқин ҳаваскор ошпазлар ёрдамчилик қилишади. Паловни тайёрлаш учун Марғилон шаҳри ҳокимлиги томонидан катта ўчоқ тайёрланди, шунингдек, ошпаз ўзининг шахсий рекорди учун махсус қозон ҳам тайёрлатган. Фестивалга 60дан зиёд хорижий ҳамкорлар ташриф буюради.
Ошпаз Муҳаммадали Ҳайитбоев томонидан тайёрланадиган ошни тотиб кўриш ҳамда унга баҳо бериш, ошни тарози орқали тортиб кўриш учун ҳам хорижлик экспертлар маъсул этиб тайинланган.
Марғилондаги 2 тонналик ошнинг таъми қандай бўлади? Ёш ошпаз ўзининг шахсий рекордини қай даражада уддалайди? Барчасига 15 сентябрь куни гувоҳ бўламиз.
Аҳрор Зиё, Фарғона
Мавзуга оид
15:16 / 24.11.2024
Фарғонада ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланганлар ушланди
19:16 / 23.11.2024
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
16:11 / 22.10.2024
Канадалик эркак итларни сайр қилдириш бўйича жаҳон рекордини янгилади. У бир вақтда 38 та итнинг жиловини ушлаб юрган
19:43 / 21.10.2024